Шахрилло Махмудов ва Абдулло Аслонов туризм ва спорт вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Ҳозирга қадар вазир ўринбосарлари бўлган Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов эса лавозимдан озод этилди.
9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Оксана Чусовитина спорт таълими фаолияти билан шуғулланиш учун «Chusa sport team» МЧЖни рўйхатдан ўтказди. Август ойида Шавкат Мирзиёев Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашувида Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шароитлар яратишга топшириқ берилган эди.
Ўзбекистонлик дзюдовчи Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Яна икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) аввалги ўрнига нисбатан бир поғона пастлаб, 4-ўринни, Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳам бир поғонага пастлаб, 6-ўринни эгаллаб турибди.
1hls.uz платформаси шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлиги сабаб қадамлар учун пул тўлашни тўхтатилди. Агар ҳисобда 500 млн сўмдан кам маблағ қолса тўлов тўхатилиши тушунтирилди. Июнь ойидан буён фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилган.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.
«Беш ташаббус ҳаракати» давомида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ёшлар билан мулоқот қилди ва туризм соҳасида бирданига 3 та таклифни билдирган Шаҳбоз Зариповни вазирликка ишга таклиф қилди.
Туризм ва спорт вазирининг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди/
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг